Порядок приема граждан Узбекистана
Ҳурматли абитуриентлар ва ота-оналар!
Сизни университетимиз билан таништиришга ижозат беринг.
Хорижий талабалар университетимизда 2005 йилдан буён таълим олишади. 150 дан ортиқ Россия, Украина, Туркманистон, Озарбайжон, Ироқ, Миср, Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланкалик, бизнинг малакали муаллилмларимиз раҳбарлиги остида университетнинг деворларида таълим олаётган талабалар ўз давлатларига керакли касбларни ўзлаштиришяпти, Беларусь билан қизиқиш билан танишишяпти, мана даний тадбирлар ва илмий конференцияларда қаннашишмоқда, ўз мамлакатларини муносиб равишда тақдим этишмоқда.
Сизни ўз университетимизда кўришдан хурсанд бўламиз! ГДТУга хуш келибсиз!
Университетга кириш.
Факсга ёки interdep@gstu.by e-mail бўйича қуйидаги ҳужжатларни жўнатинг: паспорт нусхаси (сурат бўлган бети) ва ўқишга қабул қилиш бўйича анкета. 2-3 кундан сўнг Сиз +375232252099 телефон рақами ёки электрон почта бўйича орқали (ўз исм ва фамилиянгизни кўрсатинг) сўровнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумотни олишингиз мумкин.
Ҳужжатларнинг кўриб чиқилишидан сўнг аризачи рус тили бўйича суҳбатга 1 курсга кириш учун ёки тайёрлаш бўлимига ўқиш учун (суҳбатсиз) таклиф қилинади.
Беларусьга кириш учун Ўзбекистон фуқароларига виза талаб қилинмайди, аммо келганингиздан сўнг рўйхатдан ўтишингиз лозим. Бунинг учун хорижий алоқалар бўлимига етиб келишингиз санасини олдиндан хабар беринг.
Университетга келганингизда сизда бўлиши лозим:
- Паспорт.
- Мактаб шаҳодатномаси.
- Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тарзда тасдиқланган НУСХАСИ.
- Ўзбекистонда берилган яшаш жойидан маълумотнома.
- Ўзбекистонда берилган, Беларусьда ўқиш учун яроқлилик тўғрисида тиббий маълумотнома.
- Ўзбекистонда берилган ОИТВнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома.
- Бутун ҳаёти олинган эмлашлар кўрсатилган, Ўзбекиcтонда берилган маълумотнома.
- 3х4 см ўлчамдаги 8 дона фотосурат.
- 18 ёшгача бўлган шахслар, шунингдек, таълим олиш бўйича шартномани, олий ўқув юрти ётоқхонасида яшаш тўғрисидаги шартномани ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини берувчи ота-оналардан нотариал тарзда тасдиқланган ишончномани тақдим этишади.
Ўзбек ва бошқа тиллардаги барча ҳужжатлар рус тилига таржима қилиниши, таржималар эта нотариал тарзда тасдиқланиши зарур.
Ўқишга кириш жараёни
- Ётоқхонага жойлашиш.
- Вақтинчалик яшаш учун рўйхатдан ўтиш.
- Рус тили бўйича суҳбат (1 курсга кирувчилар учун).
- Гомел шаҳри (олий ўқув юрти йўлланмаси бўйича) поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтиш, қайсиким университетда ўқишга яроқлиликни билдиради.
- Таълим олиш учун шартномани имзолаш.
- Таълим учун тўлов (Беларусь ҳудудида – фақатгина беларус рублида) таълим олиш учун шартнома имзоланган кунидан 3 кун давомида амалга оширилади. Таълимнинг қийматини хориждан туриб университет ҳисоб рақамига АҚШ Долларида ўтказиш йўли билан ҳам тўлаш мумкин.
- Университетга қабул қилиниш.
- 1 йилгача вақтинчалик яшаш учун рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш.
Гомель.
Биринчи марта Гомель битикларда 1142 йилда айтиб ўтилган. Ҳозирги кунда Гомель - йирик саноат маркази бўлиб, Беларусь пойтахти Минскдан кейин катталиги бўйича иккинчи ўринда туради.
Гомель аҳолиси 500000 зиёдни ташкил этади.
Гомелда 18 та касбий-техник уқув муассасалари ва колледжлар, 11 та ўрта махсус ва 7 та олий ўқув юртлари фаолият юритади.
Гомель вилояти Беларусьдаги нефт қазиб оладиган ягона вилоят бўлиб ҳисобланади.
Тайёрлов бўлими.
Тайёрлов бўлими – бу таълим олиш йўналиши бўйича бир фикрга келиш ва таълим ҳамда Беларусьдаги ҳаётга дастлабки мослашиб олиш учун ажойиб имкониятдир.
Тингловчилар рус тилини таълим ва муомала тили сифатида ва кейинги таълим учун танланган мутахассисликка мос равишда бошқа фанларни ўрганишади.
Техник ихтисосликдаги фанлар – математика, физика, муҳандислик графикаси, информатика.
Иқтисодий ихтисосликдаги фанлар – математика, иқтисодиёт назарияси, информатика ва гуманитар фанлар.
Гуруҳ 8-12 тингловчиларда иборат.
Таълим муддати – 10 ой.
Бутун муддат учун талим нархи – 1800 АҚШ Доллари атрофида.
Битирув имтиҳонларидан ижобий ўтган битирувчи биринчи курсга қабул қилинади.
Алоқа учун маълумотлар.
П.О. Сухово номли Гомель давлат техника университети
246029, Гомель, Проспект Октября, 48, Беларусь
Телефон +375 232 25 20 99
E-mail: interdep@gstu.by
Сизнинг саволларингизжа жавоб беришдан хурсанд бўламиз.
Омад тилаймиз!
Подписывайтесь на наши сообщества в социальных сетях и получите ответы на все вопросы в режиме онлайн:
- <<< Вернуться назад
- Нашли ошибку? Выделите ее и нажмите CTRL+Enter